Post image

Ватан соғинчи ида яшаган шоир!

14.02.2021

Ватан соғинчи билан яшаган-буюк шоир!
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 538 йиллигига  бағишланган.
Амир Темур наслидан бўлмиш З. М. Бобур шоҳ бўлиши билан бирга ижод гулшанида ўзининг дурдона асари билан дунё аҳлига машҳур бўлган шорлардан саналади. 12 ёшида тахтга ўтириб довюраклиги билан халққа танилган юксак дид эгаси А. Темур давлатини сақлаб қолиш учун жуда кўп машаққат чекди. Ниятига эришолмай Афғонистон, сўнг Ҳиндистонни забт этди. Ва Ҳиндистонда Бобурийлар империясига асос солди. З. М. Бобур Ҳиндистонда Ватан соғинчи билан яшади. У ерга ихтиёри билан бориб, келишида ихтиёри ўзида эмаслигини таъкидлади.
 
Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла
Лекин боруримда ихтиёрим йўқтур.

Рубоийларида шоирнинг ўз ҳаёти, умр сабоқлари, орзу, армон ўкинчлари алоҳида ажралиб туради. Айниқса улардаги Ватан туйғуси, Ватандан айрилиқ аламлари изҳори китобхонни ларзага солади. Шоир кечинмалари, хатолари ҳақида ниҳоятда самимият ва ростгўйлик билан сўзлайди. Қалби Ватандан йироқдалиги учун ғариб эканлигини айтиб оҳ чекади. Бу сатларни ўқиб сергак тортишимиз зарур.Ўз уйимизда, тинч-осойишта юртда, шунча имкониятлар ичида яшаб юрганимиз учун Аллоҳга ҳамдлар айтишимиз зарур.Чунки, ватаннинг бир ҳовуч тупроғи ўзга юртнинг олтину заридан қимматлидир. Баъзиларимиз машаққат чекканимиздан нолиймиз, аммо тарихдан маълумки, барча буюк бобокалонларимиз қаттиқ машаққатлар ортидан улуғлик даражасига етишганлар. Бобур Мирзо таъкидлаганидек:

Бу олам аро ажаб аламлар кўрдим
Олам элидин турфа ситамлар кўрдим.

Аллоҳ машаққатлар ила бизни синагувчидир. Ва шу синовлардан сабр билан ўтган инсонлар Аллоҳнинг улуғ ажрларига етишгай иншааллоҳ ! Илм йўлини тутиб, буюк бобокалонларимиз тарихини ўрганиш, уларнинг улкан меросидан баҳраманд бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Чунки, қалби китобга ошно бўлган инсондан ёмонлик чиқмайди. Юраги эзгулик ила тўлганлар эса Ҳақ таолонинг розилигига эришади. Буюклар ҳаётини ўрганиш ўзимизга бўлган ишончни, шижоатни оширади. Қалбида ўти бор инсон барчага нафи тегиб, жамиятимизни ўсишида, юксалишида ўз ҳиссасини қўша олади. Келинглар барчамиз улуғ боболаримиз ҳаётига назар солайлик ва улардан ўрнак олайлик.

Ҳафқориён мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.