5. Ризқини касбидан эмас, Аллоҳдан деб билсин, касбини эса сабаб кўрсин.
Хусрав Деҳлавий айтади:
Ҳалол ишлаб топсанг гар арпа донин,Яхшидир егандан биров оқ нонин.Ҳалоллик – шариатимизда энг асосий масалалардан бири ҳисобланади. Зеро, ҳар бир мусулмон бажарган солиҳ амалларининг қабул бўлиши, фарзандларининг салоҳияти, оиласининг фаровонлиги айнан луқмасининг ҳалол, касби-корининг шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлишига боғлиқдир.
Қизилтепа тумани бош имом хатиби: Завқиддин Орипов.
