Post image

Ажримлар ҳақида

25.02.2021

       Ажримлар ҳақида

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Юртимизда азалдан оила муқаддас қўрғон сифатида эъзозланган. Зеро, инсон қалбида аҳиллик, меҳр-оқибат туйғулари,Ватанга бўлган муҳаббат фидоийлик, илм-маърифатга ошно бўлиш кўникмаси, аввало, шу азиз даргоҳда шакллана бошлайди. Бош қомусимизда оила жамиятнинг асосий бўғини, деб белгиланганлиги замирида ҳам ана шу миллий қадриятларимиз мазмуни мужассам. Оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама жамиятнинг асосий бўғини сифатида барқарорлигини таъминлаш ҳар бир мамлакатнинг доимий эътиборида бўладиган устувор йўналишлардан бири саналади.Мусулмон киши ўз аҳли билан тотув турмуш қуриш билан бирга улардан хато,камчилик  ўтса кечиримли бўлишлар талаб қилинади.
Оятда: "Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон
кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ
(сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин” (Нисо сураси, 19-
оят).

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам
" Никоҳ менинг суннатимдир. Ким мени суннатимга амал қилмаса
мендан эмас. Турмуш қуринглар! Зеро, мен қиёмат куни сизларнинг
кўплигингиз билан фахрланаман” (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Бу ҳадисдан маълум бўладики оила қуриш ҳам ибодат, фарзандлик бўлиш Аллоҳни, пайғамбаримизни хурсанд қиладиган амал экан.Бунинг акси бўлиб талоқ қилса Аллоҳнинг ғазаби келиши таъкидланган.
Минг афсуслар бўлсинким, юрт бошимиз оилаларни қўллаб қувватлаб,  кенг имтиёзлар қилиб турганларида. Оилалар арзимаган"дунё матоҳи"деб бузилиб,бир умрга юз кўрмас бўлиб ажралиб кетяпти.Бу эса на мусулмонликка,на инсонийликка тўғри келмайди.
Бу ажиримлар оқибатида: 1.Инсон учун қадрли бўлган меҳр оқибат(эру-хотин,қуда-анда) ришталарига дарз кетяпти.
 2.Қанчадан қанча оилаларнинг обрўси тўкилмоқда. Ўртадаги фарзандлар "Тирик етим" бўлиб бечора фарзандлар ушбу ҳолатдан сарсон ва саргардон бўлиб, нима қилишни билмай қолмоқда.
3.Таълим тарбия кўрмай,руҳи синган  бола ота-онага, ватанга иснод келтиради бошқа нима кутиш мумкин?! 4.Зино ва фаҳшга олиб борувчи жиноятларга кенг йўл очиляпти.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,ватанини келажаги,равнақи ва ривожланишни ўйлаган ҳар бир шахс бу иллатларга сабаб бўладиган"оила ажримларини"ни олдини олиш масъулятини ҳис этиши  керак.Оиласидан ажрашган, фарзандларини тирик етим қилган ота- оналар Аллоҳ таолодан қўрқишлари,бу хатоларига тавба қилиб муқаддас оила ришталарини мустаҳкамлашлари керак.

Шундай экан, мустақил юртимиз келажаги бўлган фарзандларимизга таълим-тарбия ўргатганимиз каби оила маданияти ва оилавий муносабатларни ёшлик
пайтиданоқ ўргатиб боришимиз керак. Шунда оилаларимиз тинч, ҳаётимиз
фаровон, юртимиз обод ва жамиятимиз маънан соғлом бўлади.

Хўжа Жалол жомеъ масжиди имом хатиби Сайфуллаев Хуршид