Post image

Нафс ҳақида

18.03.2021

НАФСИНИ ПОКЛАГАН НАЖОТ ТОПАДИ.

 

Нафс сӯзининг чуқур ва кенг маъноси бор.Бу бир оғиз сӯз остида инсонни тӯғри йӯлга солувчи ёки йӯлдан оздирувчи сеҳрли куч ётибди.Агар ақл нафсдан устун келса, у инсонга саодат келтиради.Агар нафс устун келса, у ҳолда беодоблик ва бадбахтликка сабаб бӯлади.Нафси ғолиб кишилар ӯз нафслари йӯлида овора бӯлиб, кӯпчилик ва жамият манфаатларини унутиб қӯяди.Жамиятда содир бӯлаётган ӯғрилик, порахӯрлик, ароқхӯрлик каби шунга ӯхшаш иллатлар нафсини идора қила олмайдиган кишиларнинг қилмишларидир.

Инсондаги нафс ва уни бошқариш қобилиятига кӯпроқ оилада асос солинади.Баъзи ота-оналар, бобо-бувилар болаларини, набираларини эркалатиб, ӯзлари билан меҳмонга олиб борадилар.Катталар учун мӯлжалланган зиёфатларда уларни ёнларига олиб ӯтирадилар, сӯраган нарсасини олиб берадилар.Натижада бола нафси ёмон бӯлиб қолади.

Баъзи оилаларда дастурхон тузаб, меҳмон кутсалар, кичкинтойлар бу ердан кетмайдилар. Уларнинг кӯнглига қараб, ота-она меҳмонга тузаб қӯйилган таомлардан олиб бериб турадилар. Натижада болалар қаерга борса, дастурхондан кӯз узмайдиган қилиқ чиқарадилар. Бу нарсаларга ӯз вақтида чек қӯйилмаса, бу боланинг одобига салбий таъсир қилади ва баднафс бӯлиб ӯсади.Баднафс боладан эса баднафс кишилар етишиб чиқади.Нафс бандаси бӯлиб қолган одам ҳамиша фақат ӯзини ӯйлайди.Ӯзим бӯлсам, ӯзим есам деган ёмон дардга мубтало бӯлади.Бошқалар манфаати, Ватан манфаати бундай одам учун қадрсиз, нима қилиб бӯлса ҳам кӯпроқ бойиш ҳақида ӯйлайди.

Бундайларнинг касридан жамият тараққиёти орқага кетади.

Нафс - тубанликнинг боши, гуноҳларнинг туғилишига сабаб бӯлувчи омилдир.Аллоҳ таоло: "Эй имон келтирганлар! Аллоҳдан қӯрқингиз ва ( ҳар бир) жон (эгаси)эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қӯрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир," деб марҳамат қилган (Ҳашр, 18)

Инсон ҳар бир амали учун қиёматда жавоб беришини билса, англаса, фақат яхшилик сари ҳаракат қилади,ӯзгаларни ҳам шунга даъват этади.

Уламолар нафс истакларига тескари ҳаракат қилишни ибодатнинг боши, дейдилар.Дарҳақиқат, нафсини поклаган инсон икки дунё саодатига эришади.

Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи ва саллам) нафс тарбияси борасида башариятга ӯрнак ва намуна бӯлганлар: "Аллоҳ! Нафсларимизга тақво бер ва уларни пок қил! Сен нафсларни пок қилувчиларнинг энг яхшиси ва унга дӯст ҳамда соҳибсан", деб дуо қилганлар (Имом Муслим ривояти)

 Яратганнинг розилигига эришай деган инсон нафсини тарбия қилмоғи лозим. 

 

"Хомработ"МФЙ отинойиси Норова Шаҳзода.