Post image

Ўз жонига қасд қилиш улкан гунох!

03.04.2021

Ўз жонига қасд қилиш улкан гуноҳдир! 

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. 

Инсон дунёга келар экан, Тангри берган умрни чиройли яшамоғи лозим, минг афсуски кейинги вақтларда , ўз жонига қасд қилиш ҳолати учраб турибти. 

Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломларида шундай марҳамат қилади;“Ва Биз сизларни баъзан бир оз қўрқинч ва очлик билан, молга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан имтиҳон қиламиз...” (Бақара сураси) деган. Аллоҳ таоло бандаларини қўрқинч ва очлик, қаҳатчилик, мева-чеваларга офат етиши, мол-мулкка нуқсон етказиш, турли хасталиклар, қийинчиликлар, шерикларнинг ўлими, касаллик билан жонга нуқсон етиши каби сабаблар билан синайди. Ушбу синовларга сабр қилган инсонларга кўп яхшиликлар бор.

Ислом динимизда, нафақат ўзини қасддан ўлдириш, балки эҳтиётсизлик туфайли ҳаётига зомин бўлиш ҳам қаттиқ қораланади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:

    Али ибн Шайбон р.а.дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Ким уйнинг атрофи ўралмаган томи устида тунаса ва ундан тушиб кетиб ўлса, унга ҳеч ким жавобгар эмас, ким денгизга мавжланиб турган вақтда чиқса ва чўкиб ўлса, унга ҳам ҳеч ким жавобгар эмас”.     (Имом Ҳоким ривояти.

Вояга етаётган келажагимиз давомчилари, фарзандларга ҳаётда учраб турадиган ҳамма вазиятда ҳам ақл билан  ёндашишини, шайтон васвасасига учрамасликни уқтирайлик. Ҳар бир кунимиз бизга Аллоҳнинг берган инъоми, туҳфаси экан, шу берилган неъматни қадрига етиб, иймонда яшашни Яратган эгам ҳаммамизга насиб этсин илохим ! 

Бўстон мфй отинойиси  Нарзиева Нурбиби