Post image

Рамазон муборак !

15.04.2021

Рамазон ойи муборак ! 

 

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

Азиз биродарлар моҳи Рамазоннинг кириб келиши мўминлар қалбини шодликка тўлдирди. Бу муборак ой юртимизга барака ва раҳматлар олиб келсин ! 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойини фазилати хусусида шундай марҳамат қиладилар: "Бу ойнинг аввали раҳматдир, ўртаси мағфират ва охири эса дўзахдан нажотдир" (Бухорий ривояти). 

Шундай экан Аллоҳим ҳар бир мўмин бандани ушбу ойда раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш бахтига муяссар қилсин ! 

Барчамизга Рамазон ойи муборак бўлсин ! 

 

Ойлар ичра энг муборак 

Ўқинг Ёсину, Таборак 

Дуолар бўлар ижобат 

Олам раҳматга тўлажак 

Рамазон ойи муборак ! 

 

Иймонимиз янгиланар 

Қалбларимиз жонланажак 

Тарқоқ фикр йиғилажак 

Олам раҳматга тўлажак 

Рамазон ойи муборак ! 

 

Ғафлатли кўзлар очилсин 

Гуноҳкорлар тавба қилсин 

Тилимизда зикр бўлсин 

Олам раҳматга тўлажак 

Рамазон ойи муборак ! 

 

Кўпроқ қилинг хатми Қуръон 

Қалблар шундан топсин ором 

Буюк Зотдан бизга инъом 

Олам раҳматга тўлажак 

Рамазон ойи муборак ! 

 

Мўминларнинг ортиб шукри 

Жонланар тилида зикри 

Гўзал амал қилмоқ фикри 

Олам раҳматга тўлажак 

Рамазон ойи муборак ! 

 

Яхшиликлар жамланган ой 

Ибодатлар қабул бу ой 

Берма гўзал фурсатни бой 

Олам раҳматга тўлажак 

Рамазон ойи муборак ! 

 

Саховатда бўл пешқадам 

Қалбинг нурга тўлар шу дам 

Ўрнак олай сендан мен ҳам 

Олам раҳматга тўлажак 

Рамазон ойи муборак ! 

 

Ҳафқориён мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.