Post image

Тил офатлари

24.01.2021

Ғийбат ва бўҳтон. Ғийбат ҳам тил офатларининг каттаси бўлиб, ҳозирги  
кунда бу катта гуноҳ билан кўпчилик мубтало бўлгандир. Ғийбат – бир кишини  
йўқлигида унга ёқмайдиган гап (сифат) билан ёдга олишдир. Ғийбат – ислом  
шариатида қатъий ҳаром қилинган амалдир. Ислом уммати ғийбат ва  
чақимчиликни ҳаром деб ижмоъ қилган. Ғийбат ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони  
каримда бундай деган:  
ح
َ
أَ حن ي
ح
 د كم
َ
ب أَح
ُّ
 ُيّ
ح اضا أَ
ع
َ
ب  
ح
ح ض كم
ع
َ
َ حب ب  
غحت
َ
ًَل ي  
َ
و
 قوا ا َلِلَ
اتَ  
َ
 و
و  
 
 م
ت
ح
ا فَ َك ّرت
ا
ت
ح
ي  
َ
م
ّ
يه
أَيّ
َ
حم
َْل
َ
 ك  
яъни: “Бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган  
биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ѐмон кўрасиз-ку, ахир!  
Аллоҳдан қўрқингиз!” (Ҳужурот сураси 12-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло ғийбатдан қайтариб, уни ўлакса гўштини  
ейишга ўхшатмоқда. Табиийки, инсон ўлаксадан жирканади. Шундай экан,  
бошқаларни ғийбат қилиб, обрўсини тўкишдан ҳам мусулмон киши худди ўлакса  
гўштидан жиркангандек жирканиши лозим.
Ғийбатнинг таърифи ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
 ﴿" وَن
َحدر
أَت ا
َ
م ة ؟
َ
يب
ّ
الحغ "ُ ال وا
َ
ق :  
 
ا َّلل
 
ول و
 
س
َ
ر
َ
و ،
 
َم
ل
ا
أَع اَل
ق : " َك َ
 
حكر
َي ذ ا َك ّ
أَ ا
َ
 ِبّ
 
َ
حكر
َ
ي "ُ
َ
يل
ِ
ا َت ق
أَي
َ
َر
ان أَف  
ِ
َن إ
ِف ي َكا
ِ
أَخ ا
َ
أَق اَل م و ل؟
َ
ق :
" حن
ّ
َن إ
َكا
ّ
يه
ّ
ف ا
َ
َ م قو ل،
ت  
ّ
َقد ،
فَ  
 
ه
َ
ت
ح
ب  
َ
ا حغت حن
ّ
إ
َ
ح و
ََل
ح
 كن
َ
ي
ّ
يه
ّ
حد ف
َق
فَ  
 
تَه
َ
ه
َ
ب "﴾ )رواه
 
ام
َ
م
ِ
ااْل مسلم عن اىب ىريرة هنع هللا يضر(.
яъни: “Ғийбат нима эканлигини биласизларми?” – дедилар. Саҳобалар: “Аллоҳ  
ва Расули билгувчироқдир”, – деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи  
васаллам: “Ғийбат – бир биродарингизни орқасидан ўзи эшитса ёмон  
кўрадиган сифат билан гапиришингиздир”, – дедилар. Шунда улардан бири:  
“Агар биродаримда мен айтган ўша сифат бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?” – деб  
сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса: “Унда бор айбни айтган  
бўлсангиз, ғийбат қилган бўласиз. Агар сиз айтган сифат унда бўлмаса,  
бўҳтон қилган бўласиз”, – деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривоятлари).  
Демак, бировнинг айбини ошкор қилувчи сўзни тўғри бўлса ҳам, айтиш  
жоиз эмас экан. Чунки ғийбат бўлади. Агар ѐлғон бўлса, туҳмат ва бўхтон бўлгани  
учун, гуноҳи ҳам икки ҳисса бўлади.
Қиѐмат куни ғийбатчини аҳволи оғир бўлади. Бу ҳақда Абу Умома ал-
Боҳилий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ  
саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кишига савоблари ёзилган китоби очиқ  
ҳолда берилади. У: “Эй Раббим, фалон-фалон савобли ишларим қани,  
саҳифамда йўқ-ку?” – дейди. Шунда унга: “Одамларни ғийбат қилганинг  
туфайли уларни ўчириб, ғийбат қилинганларнинг амал дафтарларига ёзиб  
қўйдим” – дейди” (Ибн Ҳиббон ривоятлари).
Демак, ғийбатчи Қиѐмат куни савобли амалларидан маҳрум бўлиб, ғийбат  
қилинган кишиларнинг гуноҳлари ғийбатчининг устига юкланар экан.  
Шуни унутмаслик керакки, инсонларни, айниқса уламоларни ѐмонотлиқ  
қилиб, ғийбат қилиш, улар ҳақида бўҳтон сўзларни айтиш, ҳар хил ҳақоратли  
расмларни ишлаш бу катта гуноҳ ва динимизнинг илдизига болта уриш
ҳисобланади. Чунки халқ олиму уламодан дину диѐнат, сабр-тоқат ва қаноат,  
қолаверса, одоб-ахлоқни ўрганади. Уларни халққа ѐмон кўрсатиш – Аллоҳнинг  
динига душманликдан бошқа нарса эмас! ..